Вазирлар Маҳкамасининг коронавирус пандемияси табиатида тиббиёт буюмлари учун хом ашёлар экспорти ва цемент импортига вақтинча чекловлар ўрнатиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга мувофиқ, жорий йилнинг 1 майидан 31 декабрига қадар Ўзбекистонда тиббиёт маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун хомашёларни четга чиқариш ва цементни импорт қилиш вақтинча тўхтатилади.

Бундай товарлар сирасига қуйидагилар киритилган:

— тиббиёт маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун хомашёлар(СМС матосиз материал, коди ТН ВЭД 5603 12 1000, “Спанбод“ матосиз материали, коди ТН ВЭД 5603 11 9000 ва 5603 91 9000, “Мельтблаун“ матосиз материали, коди ТН ВЭД 5603 12 9000 ва 5911 40 0000) экспортига;

— цемент маҳсулотлари(коди ТН ВЭД 2523 21 0000 ва 2523 29 0000) импорти бўйича олиб кириш чекланади.

Ўзбекистонни тиббиёт воситалари билан таъминлаш зарурати ҳамда пандемия шароитида кўплаб қурилиш ишлари тўхтаб қолгани учун цементга бўлган талабнинг кескин пасайиб кетиши; маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ана шундай қарор қабул қилинишга сабаб бўлди.

Чекловлар муддатидан олдин ҳам бекор қилиниши мумкин. Идоралар ва вазирликларга ушбу товарлар кескин ошиб кетмаслиги учун уларнинг нархларини кузатиб бориш вазифаси берилди.

Facebook Comments