2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистонда барча янги қурилган уйларнинг нархи ошади.

Сабаби айнан ўша санадан бошлаб янги қурилган уйларга 15 фоиз ҚҚС қўшилади. Шуни инобатга олган ҳолда уйларнинг нархи ўртача 600 минг сўмга ошади. “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК 2019 йилда ва унгача уйни сотиб олиб, ўз номига ўтказмаганлардан уйларни расмийлаштришни сўраган. Агар номларига ўтказмаса уларга ҳам 15 фоиз ҚҚС қўшилади ва уйининг нархи ошади.

Қуйидаги жадвалда Тошкент шаҳридаги уйларнинг ҳар бир квадрат метр учун қанча нарх тўланиши ва ошгандан сўнг қандай кўринишда бўлиши кўрсатилган:

1 м2 ўртача 3 980 000 сўмлик уй-жойларда ҚҚС билан 4 577 000 сўмни (ҚҚС 597 000 сўм);

1 м2 ўртача 4 100 000 сўмлик уй-жойларда ҚҚС билан 4 715 000 сўмни (ҚҚС 615 000 сўм);

1 м2 ўртача 4 330 000 сўмлик уй-жойларда ҚҚС билан 4 979 500 сўмни (ҚҚС 649 500 сўм);

1 м2 ўртача 4 160 000 сўмлик уй-жойларда ҚҚС билан 4 784 000 сўмни (ҚҚС 624 000 сўм) ташкил қилади.

Facebook Comments