Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йил январь ойида 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 фоизга кўпайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг расмий сайтида маълумот берилган.

Қайд этилишича, ҳисобот даврида мамлакат корхоналари томонидан 6,1 млрд. кВт/с электр энергияси ишлаб чиқарилган.

Шунингдек, январь ойида Ўзбекистонда 3,81 млн Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 0,03 фоизга кўп.

Facebook Comments