Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Оқдарё тумани Даҳбед шаҳарчасида яшовчи, 1963 й.т. А.Ю. исмли аёл Қўшработ тумани «Мингтепа» маҳалласида яшовчи, 1996 й.т. А.Ж.ни Таиландга юбориш ва ундан фоҳишаликда фойдаланиш учун А.А. исмли аёлдан 1.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Ю.га нисбатан Жиноят Кодексининг 135-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилган хабарда.

Facebook Comments