Вазн тоифасидан қатий назар дунёнинг энг кучли UFC жангчилари рейтинги пешқадами Жон Жонс 27 март куни Ню-Мексико штати полицияси томонидан ҳибсга олинган. Aмерикалик спортчи маст ҳолатда ўз машинасини бошқаргани ва қуролни эҳтиёткорлик билан ишлатгани учун ҳибсга олинган.

Полицияга отишма бўлаётгани ҳақида хабар олган ва тинтув пайтида Жонснинг машинасида рухсат берилмаган қурол топган. Жонс ҳам эса ўз вақтида ушбу қуролдан фойдаланганини рад этган.

Интернетда 32 ёшли чемпионнинг полиция ходимлари томонидан ҳибсга олинганининг видеоси пайдо бўлди. Видеода эса Жонс ҳеч қандай қаршиликсиз полицияга мулойим муносабатда бўлганини кўриш мумкин.

TMZ  хабарига кўра, спортчи суд ҳукмини кутмаган ва полиция билан келишувга эришган. Спортчи жамоат тартибини бузганликда айбланди. Энди Жонс 90 кун полиция назоратида бўлади, у бу муддат давомида қонунни бузмаслиги, алкогол ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмаслиги лозим. Шунингдек Жонс 96 соат жамоат қамоқхонасига ҳукм этилди. Aммо у бу жазони уй қамоғида ўтади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.