Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова билан битта камерада бўлган аёл унинг яшаш шароити ва тарбияси ҳақида гапирди. Гулнора Каримова билан бир қамоқхонада ўтирган аёл билан KUN.UZ нашри суҳбатлашган.

«Менинг Каримова ҳақидаги таассуротларим ижобий эмас. Мен доим уни тарбиясиз ва маданиятсиз деб биламан. Нега мен ундай ҳисоблайман? Чунки биз бу ерда ўзимизнинг инсонийлигимизни сақлаб қолишга интиламиз. Бир биримиз билан суҳбатлашиб, маданиятни сақлаб қоламиз, унда эса бу йўқ. Такрорлайман бу менинг шахсий фикрим», деган у аёл.

Аёл шунингдек, Гулнора Каримова доим печене ейишини, баъзан колониянинг овқатини танаввул қилишини айтди.

Унинг сўзларига кўра Каримова давлат олдидаги қарзи сабаб тикувчи бўлиб ишламоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гулнора Каримова озодликка чиқиш учун Ўзбекистонга 686 млн доллар таклиф қилган эди.

Facebook Comments