Андижон давлат тиббиёт институти уч нафар талабалари бошқа шахс билан тил бириктириб, харидорга жами 1 000 дона кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситаларини 45 млн. сўмга сотаётган вақтларида ушланганлар.

Худди шундай ҳолат фуқаролар К.М. ва М.А.лар харидорга жами 2 625 дона психотроп воситани 105 млн. сўмга сотаётган вақтларида ушланиб, улардан жами 8 000 дона кучли тасир қиливчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Мазкур жиноий ишлар ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда давомида аниқланган.

Facebook Comments