Жорий йилнинг 20 апрель куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Россия Федерациясида турли бахтсиз ҳодисалар оқибатида вафот этган 17 нафар ўзбекистонлик фуқароларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.

Вафот этганларнинг жасади Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича автомобиль транспорти орқали олиб келинган.

Фуқароларнинг жасадлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари билан ҳамкорликда чегара постидан олиб ўтилиб, яшаш манзиллари бўйича жўнатилди.

Шуни қайд этиш жоизки, Россия Федерациясида вафот этганларнинг бирортаси коронавирус пандемиясига чалинмаган.

Facebook Comments