Жорий йилнинг 18 апрель куни Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги бир оилада яшовчи 5 ёки 6 нафар фуқарода коронавирус инфекция аломатлари аниқланган. Бу ҳақда Effect.uz ахборот агентлиги мухбири Элёр Тожибоев хабар бермоқда.

Таъкидланишича, зудлик билан ушбу хонадонга вилоят мутассади раҳбарлари ва мутахассислар етиб келган ҳамда тегишли бўлган зарур чораларни кўрган. Улар изоляция қилиниб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига таҳлил учун юборилган. Ҳозирда ушбу оиланинг қўни-қўшнилари, яқин қариндошлари тўлиқ карантинга олиниб, Қувасой шаҳри кучайтирилган карантин режимига ўтказилиши кутилмоқда.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев ушбу ҳолатни шахсан ўз назорати остига олиб, ҳозирда коронавирусни тарқалишининг олдини олиш учун зарурий чора тадбирларни ўтказилиши бўйича тегишли топшириқларни берган.

Айни вақтда ушбу маълумот тасдиқлангани йўқ. EFFECT.UZ веб-сайтида ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонанинг Олтиариқ туманидаги бодринг сотувчида инфекция аниқлангани ва у касаллигини била туриб, Марғилон шаҳридаги бозорга бориб бодринг сотган.

Маълумот учун, 26 апрель соат 18:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 1869 нафарга етди. Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг 8 нафари вафот этди, 261 нафари соғайиб, реабилитацияга олинган.

Вафот этганларнинг 1 нафари айнан Фарғона вилояти Ёзёвон туманида яшаган 59 ёшли аёл бўлган. У Умра сафарига бориб қайтиб, уйида базм ўтказган.

Facebook Comments