Ҳужумчи Килиан Мбаппе мавсум охирида ПСЖни тарк этмайди.
Ушбу қарорни шахсан клуб хўжайини, Қатар амири Тамим бин Ҳамад Aл-Таний қабул қилди, дея хабар бермоқда LʻÉquipe нашри.
“Шамол бўлса ҳам, қор ёки жўл ёғса ҳам Мбаппе барибир қолади, бу амирнинг хоҳиши”, – дейди ушбу вазиятга яқинроқ бўлган манбалардан бири.
Aввалроқ, “Реал” Мбаппени сотиб олиш борасида ПСЖга таклиф билан чиққан, лекин манбанинг маълумотига қараганда, парижликлар Мадрид клубининг таклифини кўриб ҳам чиқмаган.
Facebook Comments