Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 февраль куни Яшнобод туманидаги Мудофаа вазирлигига қарашли Маънавият ва маърифат марказини бориб кўрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айтилишича, бу марказ биноси 1980 йилда қурилган. Ҳозирда унда Қуролли Кучлар ансамбли, Марказий ҳарбий оркестр, «Турон» давлат ҳарбий театри, бичиш-тикиш корхонаси ва болалар тўгараклари жойлашган. Лекин имкониятлардан тўла фойдаланилмаётган эди.

Президент марказ биносини реконструкция қилиб, ундан мақсадли фойдаланиш, давлат-хусусий шериклик асосида кўнгилочар маскан ташкил этиш зарурлигини таъкидлади. Маданият вазири Озодбек Назарбеков ушбу топшириқни қабул қилиб олди.

Бу ерда концертлар, байрам тадбирлари ўтказилади. Атроф ободонлаштирилиб, тадбиркорлар иштирокида савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этилади.

Facebook Comments