Россия Федерациясининг, Светлогорск округи ижро қўмитаси таълим бўлимининг 43 ёшли тарбиячиси устидан тергов ишларини бошлади. Эркакнинг бир неча йиллардан бери ўз қизи ва асраб олган 3 нафар қизларига нисбатан жинсий зўравонлик қилиб келгани тасдиқланди.

Жараён давомида масалага доир бошқа кўплаб маълумотлар ҳам ошкор бўлган.

Тергов қўмитасининг Гомел вилояти бўйича расмий вакили Мария Кривоногованинг айтишича, айбланувчининг ўғли томонидан ҳам 3 нафар вояга етмаган асранди қизалоқларга нисбатан жинсий зўравонлик қилиб келинган.

Айни вақтда айбланувчининг ўғлига нисбатан ҳам жиноий иш қўзғатилган ва барча маълумотлар судга тақдим этилган.

Психологик ва психиатрик экспертиза натижаларига кўра, тажовузкор ота-ўғилнинг ҳар иккиси ҳам ақли расо деб тан олинган. Тергов бўлими, шунингдек, фарзанд асраб олган оилалар устидан назоратни кучайтириш учун Светлогорск округи ижро қўмитасига тақдимнома ҳам юборгани айтилмоқда. Суд 43 ёшли тарбиячининг таълим тизими соҳасига қандай қилиб ишга киргани ва ўз жиноятларини йиллар давомида бошқалардан қандай яшириб келганини аниқлай олганича йўқ. Айни вақтда тергов ишлари давом этмоқда.

Facebook Comments