Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Хитойнинг “Шанҳай СИПГ” клуби яримҳимоячиси Одил Ахмедов Ўзбекистон тиббиёт муассасаларига инсонпарварлик ёрдами юборди.

Одил Ахмедов томонидан тиббиёт муассасаларига тиббий комбинезонлар, ҳимоя кўзойнаклари ва шлемлар олиб берилган.

Маълумотларга кўра, яқин орада Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси ва Шанҳай шаҳридаги Бош консулхонаси ёрдамида юклар Ўзбекистонга етиб келади.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Одил Aҳмедов коронавирус пандемияси Ўзбекистонга кириб келгач, иккинчи марта хайрия ишларида қатнашди. Олдинроқ футболчи ака-укалари билан Намангандаги кам таъминланган оилаларга 500 миллион миқдорида озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилгани айтилганди.

Facebook Comments