АҚШ расмийлари томонидан 2018 йилда бошқа мамлакатлар вакилларидан олинган барча совғалар рўйхати эълон қилинди.

“The New York Times” нашри хабарига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг туҳфалари ҳам қайд этилган.

Ўзбекистон Президенти Доналд Трампга 2950 долларга баҳоланган Регистон мажмуасининг кумуш нусхасини совға қилган.

Давлат котиби Майкл Помпеога эса 1580 долларлик ёғоч стол ва стуллар тўпламини топширган. Шунингдек, Мирзиёев томонидан Мелания Трампга ҳам 4200 долларлик чойшаб берилган.

Facebook Comments