Ассалому алейкум EFFECT.UZ сайтининг ёш муштарийлари ва уларнинг ота-оналари.

Кеча Мария Валишеровна томонидан айтилган эртакнинг қаҳрамонларини чизиш бўйича «Мен Рассомман» челленжини йўлга қўйган эдик.

Бугун ушбу челленж ғолибларини маълум қиламиз

Албатта ўз болажонларига эътибор берадиган ота-оналарга сайтимиз номидан ҳам катта раҳмат айтамиз.

Худо хоҳласа яқин кунларда совринли челленжни ҳам йўлга қўямиз ва умид қиламизки ушбу челленжда ҳам фаол иштирок этасиз.

Бобуров Элмурод – 8 ёш

«Конфетҳўр Бегемот» – дея номланган расм

 

 

Сатторова Асила 13 ёш

Бир-бирлари билан коронавирус ҳақида ғийбатлашётган қундузлар

Сатторова Жасмина 11 ёш

«Кучукча юр айланиб келамиз, фақат маскангни тақиб ол» – дея номланган расм.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 299-мактаб 4-б синф õқувчиси Алимова Чарос

«Хотира – абадий қадр муқаддас» дея номланган расм

Ёшлигидан футболни севадиган Сардорбек – 6 ёш

“Биздек ёшлар билан Ўзбекистон аниқ ЖЧга чиқади” дея номланган расм

Facebook Comments