2019-nCoV янги коронавирус штаммининг манбаси Хитойда пайдо бўлганлиги ҳақида ҳеч қандай далиллар йўқ, деб айтди Хитой Соғлиқни сақлаш давлат қўмитасининг махсус эксперт комиссияси раҳбари Чжун Наншан матбуот анжуманда.

Бироқ, эксперт ўлим коронавируси тарқалиши илк бор Хитойнинг Хубей провинциясида қайд этилганини тан олди.

“Эпидемик вазият бўйича тахминлар ва прогнозларга келсак, биз биринчи навбатда бошқа давлатларни ҳисобга олмаган ҳолда Хитойни кўриб чиқмоқдамиз. Эпидемия тарқалиши биринчи марта Хитойда аниқланган бўлса ҳам, касалликнинг манбаси Хитойда пайдо бўлиши шарт эмас”, деб таъкидлади хитойлик олим.

Мутахассис ҳозирги вақтда Хитойдан ташқарида коронавирус билан юқтириш ҳолатлари тобора кўпайиб бораётганига эътибор қаратди.

Facebook Comments