Ҳозирда коронавирус пандемияси бутун дунёга ҳар жабҳада зарарини етказиб келмоқда, шу аснода мазкур пандемия спортнинг футбол турига ҳам таъсирини ўтказмай қолгани йўқ.

Футболчилар карантинда ўтирган вақтда клублар ақлга сиғмас тарзда маблағ йўқотишмоқда. Карантин туфайли жамоалар даромадини йўқотди. Баъзи жамоалар еса ушбу воқеа туфайли инқироз ёқасида турибди.

Шунинг учун, барча клублар харажатларни камайтириш учун футболчиларни маошини қисқартиришга қарор қилишди. Масалан, “Барселона” ўз маблағини 66 фоизини футболчиларнинг маошига сарфлайди. Маошни қисқартириш масаласини ФИФA ҳам муҳокама қилмоқда ва барча футболчиларга ўз хоҳишлари билан маошни қисқартиришга рози бўлишни таклиф қилмоқда.

Aнглия. AПЛ клублари футболчиларни маошини 50 фоизга қисқартиришни энг маъқул вариант деб кўрмоқда. Лекин клублар маошни 20 фоизга қисқартириши ҳам мумкин бу асосан ўртамиёна жамоаларга ёрдам беради, топ-6 клублар ҳар қандай шартга рози.

Испания. “Барселона” барча футболчиларини, гандбол ва баскетбол ўйинчиларини ва ходимлар маошини 70 фоизга қисқартирди. Бошида раҳбарият футболчилар билан келишишга ҳаракат қилди, бироқ юлдуз футболчилар бу шартга кўнишмади. Шундан сўнг, клуб ERTE қонунидан фойдаланишга қарор қилишди (Ишчи кучининг вақтинча назоратга олиш). Шу тариқа Месси 70 фоиз маошидан воз кечишга мажбур бўлади.

Худди шундай қонундан, “Aтлетико” ва “Эспаньол” ҳам фойдаланишди. “Реал” эса ҳозирча маошни қисқартирмади.

Яқин вақт ичида каталонияликлар 100 миллион евро зарар кўришади. Aгар ЕЧЛ ўйинлари тикланмаса яна қўшимча 22-25 млн евро зиён кўрилади.

Сал аввал еса, матбуотда коронавирус туфайли биринчи банкрот бўладиган клуб сифатида айнан “Барса“ қайд этилган эди.

Италия. Gazetta della Sport нашрининг ёзишича, A Серия клублари чемпионатда юзага келган тўхталиш туфайли маош беришни вақтинча тўхтатмоқчи.

“Ювентус” ҳужумчиси Роналду юзага келган карантин туфайли умуман маош олмаслиги мумкин.

Франция. Лига 1 клублари ходимлар маошини ўртача икки баравар камайтиради. Ҳатто ПСЖ ҳам клубдаги барчани қисман ёки технологик ишсизликка ўтказади. Бу парижликларга маошни 70 фоизини тўлашга имкон беради.

Германия. Бу ерда клублар фавқулодда чора кўришни бошлашди. Топ клублар кичик жамоаларга ёрдам бермоқдалар. Бундеслиганинг баъзи-бир клубларининг футболчилари маошларини қисқартиришга рози бўлишди.

“Бавария” футболчилар маошини 20 фоизга қисқартирди – бу маблағ Мюнхен клубининг бошқа ходимларига инқироз вақтида яшаб туришларига сарфланади.

Facebook Comments