Aфсонавий НБA ўйинчилари Кобе Браянт, Тим Данкан ва Кевин Гарнетт 2020 йилги Шон-шараф залига янги номзодларнинг расмий рўйхатига киритилди.

Нейсмит Баскетбол Шон-шараф зали бугун барча 2020 финалчилар рўйхатини расман эълон қилди.

Шунингдек, Браянт, Данкан ва Гарнеттдан ташқари таниқли НБA аёл баскетболчиси Тамика Катчингс,  тўртта таниқли мураббийлар: Руди Томянович, Ким Малки, Барбара Стивенс ва Едди Суттон Шон-шарафлар залига киришади.

Эслатиб ўтамиз, Браянт 26-январ куни Калифорнияда вертолёт ҳалокатида вафот этди.

Facebook Comments