Жиззах вилоятининг Зомин туманида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, кеча 19 апрель куни соат 07:20да Зомин туманида яшовчи 28 ёшли Б.У., “ВАЗ-21063” русумли автомашинасини Зомин туманидан ўтувчи 4Р-34 автомобиль йўлининг 49 километрида, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига югуриб кесиб ўтаётган вояга етмаган 4 ёшли С.У., ни уриб юборган.

Натижада вояга етмаган қизалоқ С.У. олган тан жароҳатлари билан туман касалхонасига ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажага қарамасдан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Facebook Comments