Самарқанд вилояти Паяриқ тумани Челак шаҳридан 40 ёшли эркакнинг осилган ҳолатдаги мурдаси топилди. Эркакнинг ёнидан рафиқасининг мурдаси қаерда эканлиги ёзилган мактуб чиққан.

Маълум бўлишича, унинг рафиқаси Жиззах шаҳридаги Сайилгоҳ кўчасида жойлашган хонадонда эри томонидан бўғиб ўлдирилган. Эркак 1991 йилда туғилган аёлининг жасадини шу ерга ташлаб, уйни устидан қулфлаб кетган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари белгиланган манзилга етиб келганларидан кейин бу ердан 1991 йилда туғилган аёл жасади топилган. Маълумотларга кўра, аёл жорий йилнинг 17 февраль куни ўлдирилган.

Ҳодиса юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Facebook Comments