Профессионал сураткаш Родриго Кунстман янги туғилган қиз бола чақалоқнинг «баджаҳл» қиёфасини кадрга муҳрлади.

Қизалоқнинг сурати ижтимоий тармоқларга жойлаштирилгач, чақалоқ шу заҳоти юлдузга айланиб кетган.

Қизалоққа Изабела Перейра де Хесус дея исм берилган бўлиб,у кесарча кесиш усули билан дунёга келган. Одатда, барча чақалоқлар дунёга келишлари билан йиғласалар, Изабела йиғлаш ўрнига шифокорларнинг барчасига жаҳлдор қиёфа ила бирма-бир назар ташлаб чиққан.

Сураткашнинг шарофати билан митти қизча интернет юлдузи даражасига кўтарилди. Фойдаланувчилар бундай ажойиб ҳолатдан ҳайратга тушиб қолишган.

Facebook Comments