Интернет тармоғида филнинг ингичка зина бўйлаб юқорига кўтарилаётгани акс этган видеоролик пайдо бўлди.

Мазкур видеоролик Ҳиндистоннинг ўрмон хўжаликларидан бирида ишловчи Парвин Касван томонидан тармоққа жойлаштирилган. У ролик тагига филларнинг интеллектуал жиҳатдан жуда ривожланган жонивор эканликлари, кўп нарсани ўрганиши ҳамда таҳлил қилиш имкониятига эга эканлиги ҳақида изоҳ ёзган.

Видеони томоша қилган инсонлар филнинг қобилиятидан ҳайратга тушиб қолган. Интернет фойдаланувчиларидан бири эса филларнинг одамларга нисбатан интизомлироқ жонивор эканлиги ҳақида фикр ҳам билдирган. Айни дақиқаларда ушбу ролик интернетда трендга чиққан.

Facebook Comments