21 февраль куни “Acca.media” интернет нашри орқали “Ўзбекистон қамоқхоналарида одамларни калака қилиш ва қийноққа солиш давом этмоқда” сарлавҳаси остида мақола ёритиб берилган ва унда 6-сонли колония назарда тутилган эди.

«Юқорида тилга олинган интернет сайтида 2020 йилнинг январь ойида танқидий мақола эълон қилинган. Бунга жавобан эса ИИВ Ҳукмларни ижро этиш бош бошқармаси матбуот хизмати маҳкумларнинг жазо муддатини ўтаётганда ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилиши олдини олиш, жазони ижро этиш муассасаларида қўрқитиш, босим ўтказиш ва бошқа турдаги мажбурловларга йўл қўймаслик учун барча чоралар кўрилгани ҳақида айтди. Бироқ, эълон қилинган баёнотларга қарамай, мавзуни муҳокама қилиш ҳанузгача давом этмоқда» дейилади ИИБ хабарида.

Эълон қилинган мақолада айни вақтда жазо муддатини ўтаётган Жўраев Шоҳрух Қобиловичга нисбатан қўлланилган турли қийноқлар ҳақида хабар берилган. ИИБнинг фикрича, нашрнинг бундан кўзлаган мақсади – жазони ижро этиш муассасалари обрўсига путур етказиш ва аҳоли ўртасида салбий фикрларни шакллантиришдир.
Маълумотларга кўра, мақолада тилга олинган маҳкум Жўраевга жазони ижро этиш, маҳкумнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, 6-сонли колония маъмуриятининг қонуний талаблари ҳақида тушунтириш берилган. Аммо, ўтказилган тушунтириш ишларига қарамай, у “маҳкумлар учун белгиланган вазифаларни бажариш ўрнига муассасада ўрнатилган ички талаб ва қоидаларга риоя қилишдан бош тортиб, ходимлар ва назоратчиларга нисбатан фитна қўзғаган”.

Таъкидланишича, Жўраев билан ўтказилган тарбиявий-профилактик суҳбат давомида маҳкум суд ҳукмидан норози эканлигини айтган ва жиноятни тан олмаслиги ҳақида таъкидлаб, қонун талабларини бажармаган. Шу муносабат билан колония ходимлари маҳкумнинг тартибни бузганлиги ва унга нисбатан интизомий жазо қўлланилгани ҳақида тегишли ҳужжатларни тақдим этишган.

Facebook Comments