Дунёнинг энг кекса эркаги Япониянинг Ниигата префектурасида яшовчи Титетсу Ватанабе 112 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда Kyodo агентлиги.

Ватанабе 12 февраль куни Ер сайёрасидаги энг кекса эркак номига сазовор бўлганди. Ўша вақтда у 112 ёшу 344 кунлик эди. Гиннес рекордлар китобининг вакиллари унга тегишли сертификатни ҳам топширган.

Маълумотларга кўра, Ватанабе 23 февраль куни Дзёетсу шаҳрида жойлашган қариялар уйида оламдан ўтган.

Facebook Comments