Японияда Diamond Princess круизининг тўртинчи йўловчиси ҳам коронавирус сабаб вафот этди, деб хабар беради НҲК ҳукумат манбаларига таяниб.

Вафот этган шахснинг ёши 80 да бўлиб, у шифохонада кўз юмган.

Круиз кемасида 50 давлатдан 3 600 га яқин киши бўлган. Кема 20 январь куни Япониянинг Ёкогама шаҳридан чиқиб, 3 февраль куни қайтиб келди. 25 январь куни Гонконгда кемани тарк этган йўловчилардан бири ушбу коронавирусни юқтирганлиги аниқланганидан сўнг, кемани карантинга қўйишга қарор қилишган эди.

Маълум қилинишича, круизда жами бўлиб 691 киши коронавирус юқтириб олган.

Facebook Comments