Consort xususiy bandlik agentligi МЧЖга Ўзбекистондан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензиянинг амал қилиши вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги хабар бермоқда.

Вазирликнинг хабарига кўра, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига Consort xususiy bandlik agentligi МЧЖ фаолияти устидан кўплаб фуқаролардан шикоят аризалари келиб тушган.

Келиб тушган шикоятларга асосан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 12-сентябрдаги Қарори асосида тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомининг” 45-бандига мувофиқ, Consort xususiy bandlik agentligi МЧЖ лицензиясининг амал қилишини 10 иш куни муддатига тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, Consort xususiy bandlik agentligi МЧЖ томонидан Низомнинг 46-бандига биноан келтирилган ҳолатларни 10 кун давомида ижобий ҳал қилиш талаб қилинади.

Facebook Comments