Наманган вилоятининг Чуст туманида фуқаро ўзига 3 нафар шахсни шерик қилиб фирибгарлик жиноятини содир этди.

Маълум бўлишича, ўзларини ДХХ ходимлари деб таништирган фуқаролар чустлик фуқаронинг машинасидаги 200 минг долларнинг 150 мингини талаб қилишган. Улар ушбу пуллар эвазига ҳужжат расмийлаштирмай, қўйиб юборишини айтади. Аксинча бўлса фуқаронинг жиноий фаолиятини очиб ташлашини айтиб, машинасини давлат фойдасига мусодара қилиш билан қўрқитади. Шу йўл билан сохта ДХХ ходимлари пулни қўлга киритади. Чустлик фуқаро эса Қирғизистонга қочиб кетади. Пулнинг ҳақиқий эгаси ИИБга мурожаат қилгач, айбдорлар ушланади.

Наманган вилоят ИИБ ва ДХХ ходимлари тезкор тадбир натижасида уларни қўлга олган ва жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Facebook Comments