Жорий йилнинг 11 март куни интернетда массаж хизматларини кўрсатиш орқали фоҳишалик билан шуғулланишига ишора қилгандек кўринишда эълон берган 27 ёшли Озода Ж. исмли фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

11 март куни тунда шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Чилонзор туманида массаж салони ниқоби остида ишлаган “priton” фош қилинди. Салонда одатий массаж ва косметология хизматлари ҳам кўрсатилган, аммо эркак мижозлар бу ерга асосан фоҳишалар хизматидан фойдаланиш учун келганлар.

Салондаги массажчилардан бири, 20 ёшли Одина Д. бино ҳудудида фоҳишалик билан шуғулланиб, бунинг учун 100 000 сўм пул олган вақтда ушланган.
30 ёшли Умида Б. раҳбарлигидаги ушбу салонда ишлаган бир гуруҳ қизлар ҳам фоҳишалик билан шуғулланишда гумон қилинмоқда.

Салон раҳбари ва бошқа массажчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Facebook Comments