Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида арзон пишлоқ маҳсулотларини улгуржи нархда сотиб олиб, кейин бошқа маҳсулот белгисини елимлаб сотаётган фирибгар фуқаро ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Б. ноқонуний даромад орттириш мақсадида, арзон турдаги пишлоқ маҳсулотларини улгуржи нархларда харид қилиб, ушбу маҳсулотларга бошқа корхона маҳсулот белгисини елимлаб, 330 кг. пишлоқни харидорга сотаётган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Facebook Comments