«Барселона» ушбу ёзда ПСЖ ҳужумчиси Неймарни клубга қайтармоқчи. Бу ҳақда Diario Sport  нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, Каталонияликлар Неймарнинг трансфери борасида парижликлар билан музокарани бошлади. Aйни дамда клублар шартнома шартлари бўйича музокаралар олиб боришмоқда. ПСЖ «Барселона»нинг Неймар учун Филиппе Коутиньо ва 100 миллион евролик таклифни қабул қилмади. Улар Усмон Дембеле билан алмаштиришмоқчи.

ПСЖ бош мураббийи Томас Тухел Усмон билан “Боруссия Д”да бирга ишлаган, мураббий фрацуз ҳужумчисини жуда қадрлайди ва жамоада кўришни истайди.

Дастлаб “Барселона” Дембелени сотишни истамади, аммо раҳбарият умуман бу таклифни қониқарли деб баҳолашди ва шартномага Дембелени қўшиш йўлларини кўриб чиқишни бошлашди.

ПСЖ молиявий фейр-плей туфайли франциялик футболчини кейинги ёзда сотиб олиш ҳуқуқини қўлга киритмоқчи. Дембеленинг ўзи ҳам Париж клубига ўтишга қарши эмас.

Facebook Comments