Бугун, 29 февраль куни Қатар пойтахти Дохада АҚШ ва Толибон ўртасида 19 йиллик урушни тугатиш бўйича тарихий тинчлик битими имзоланди. Маросимда АҚШ Давлат котиби Майк Помпео иштирок этди. Шунингдек, Россия ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари ҳам шу эрда ҳозир бўлишди.

Келишув бўйича, АҚШ Афғонистондан аскарларини босқичма-босқич олиб чиқиб кетади. Толибон эса мамлакат ҳудудида АҚШ ва унинг иттифоқчиларига қарши террор хуружлари амалга оширилмаслигини кафолатлайди. Шунингдек, Афғонистон ҳукумати қамоқхоналардан 5000 толибонни озод қилади.

Энди 10 кун ичида Кобул ва Толибон ўртасида тўғридан тўғри мулоқот бошланиши кутиляпти. Унда мавжуд ихтилофларга сиёсий ва тинч йўл билан ечим топиш масалалари муҳокама қилинади.

Маълумот учун, Афғонистондаги 19 йиллик уруш АҚШга бир триллион долларга тушган. 2001 йил 11-центабр хуружлари ортидан АҚШ ўша пайтда Кобулда ҳокимият тепасида бўлган Толибонга қарши уруш эълон қилиб, Афғонистонга бостириб кирган эди. АҚШга кўра, 11-центабр хуружи ортида турган «Ал-Қоида» гуруҳи Толибон ҳимоясида бўлган.

Facebook Comments