YouTube каналининг PBKreviews муаллифи янги iPhone SE (2020) таҳлил қилинган видеони эълон қилди — у таркибий қисмларининг аксарияти эски iPhone​ 8 га мос келишини кўрсатди.

iPhone SE iPhone 8-нинг тўлиқ нусхасига айланди — у худди шу корпус, дисплей ва маълум бўлишича камерага эга бўлади. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, янги iPhone уч йиллик «саккизлик» даги каби бир хил камера модулига эга. Аниқланишича, камерадаги барча яхшиланишлар Smart HDR-ни қўллаб-қувватлайдиган янги процессор ва дастурий таъминот туфайли амалга оширилади. Матрицанинг, объективнинг ва камеранинг бошқа хусусиятларининг физик ўлчамлари бир хил бўлиб қолди.

ИПҳоне 8 таркибий қисмларининг аксарияти iPhone SE учун мос келади — дисплей, бармоқ излари сканери, камералар, карнайлар ва бошқа тафсилотлар. Ҳатто уларнинг ҳажми ва ўлчамлари мутлақо бир хил бўлган батареяларга эга, аммо янги iPhone бошқа улагичга(коннектор) эга, шунинг учун ўрнини алмаштириб бўлмайди. Эҳтимол, бу мақсадли равишда қилинган бўлиши мумкин, одамлар iPhone8 га тушадиган батареяни сотиб олиб уни эскирган iPhone SE батареяси ўрнига ўрнатмасликлари учун.

Аниқланишича, янги iPhone SE аввалгисидан фақат Apple А13 процессорида ва тезкор хотирада (2 Гб ўрнига 3 Гб) фарқ қилади. Ишлаш сезиларли даражада ўсди, дастурий таъминот туфайли камера бироз яхшиланди, автономия бир хил даражада қолди — буни тестлар тасдиқлайди.

Facebook Comments