Бир кунда 5 та вилоят Ички ишлар Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошлиқлари ўзгарди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Хабарда келтирилишича, подполковник Омирбай Турдибаев Кеулимжаевич – Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосарлигидан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Омирбой Турдибаев Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Маҳамаджон Нишанов Садикжонович – Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Маҳамаджон Нишанов аввал Андижон вилояти ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Жонибек Болтаев Ҳамидович Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Жонибек Болтаев тайинловга қадар Бухоро вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Полковник Жўрабек Авазов Файзуллаевич – Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Жўрабек Авазов ўз фаолиятини аввал Жиззах вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида олиб борган.

Подполковник Умид Яхшиев Носирович – Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Умид Яхшиев Қашқадарё вилояти ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Facebook Comments