Кеча, 23 апрел куни Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси Тошкент аэропортида КТЭА ўпка касалликларини даволаш учун электрон аппаратлардан иборат 4 та жамланмани кутиб олди, бу аппаратлар Ухань шаҳрида COVID-19нинг оғир кўринишларини даволашда юқори самара берган.

Таъкидланишича, Инновацион қурилма Ўзбекистонга Миллий палата ва Пекиннинг “Bei Jing Hong Tian Li Fhamaceutical Co.Ltd” компаниялари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида етказиб берилган. У шифохоналарга коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун беғараз топширилади.

Миллий палата асосий хусусиятлари зарурият ва долзарблик бўлган амалий тиббиёт, илмий ишланмалар ва қурилмаларни ишлаб чиқаришни ўзида мужассам этган ушбу йирик Хитой корпорацияси билан ўтган йилнинг охирида ҳамкорликни йўлга қўйган эди. 2019 йил ноябрь ойида томонлар соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаганлар.

“Биринчи бўлиб зарбани қабул қилган Хитойнинг ўзи томонидан COVID-19га қарши курашда босиб ўтган қийин даврига қарамай, йўлга қўйилган ҳамкорликни қўллаб қувватлаган ҳолда, хитойлик ҳамкор томонидан Миллий палата учун нафақат айнан қандай инновацион қурилмани ҳозир тақдим этиш заруратини таҳлил қилинди, балки буни амалга ошириш учун молиявий ёрдам имконияти ҳам тақдим этилди.

Миллий Палата учун бу Хитой компанияси билан биргаликда ишлаб чиқилган режаларни амалга оширишнинг муҳим босқичи бўлиб, унинг бош мақсади икки мамлакатнинг энг яхши тиббий амалиётини, жумладан анъанавий хитой табобатининг кўп асрлик усуллари ва энг яхши замонавий ишланмаларни алмашишдир. Коронавирусга қарши курашда Хитой томонидан босиб ўтилган йўл ушбу мамлакат шифокорларига катта тажриба берди. Шуни ёдда тутган ҳолда, музокаралар давомида Миллий Палата раиси Ровшан Изамов, шунингдек, Хитой Ҳаёт ва соғлиқни сақлаш ассоциацияси билан ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришди.

Ушбу уюшма директорининг ўринбосари Чен Хинпингнинг сўзларига кўра, Хубей вилоятининг Ухань шаҳрида КТЭА электр қурилмалари COVID-19 ташхиси қўйилган беморларни даволашда юқори самарадорликни намойиш этган. Натижада, Хитой пойтахти Пекин шаҳридаги аксарият касалхоналар ҳозирда КТЭА қурилмалари билан жиҳозланган.

Хитой томони КТЭА-дан фойдаланиш ва даволаш усуллари тўғрисида мавжуд барча маълумотларни тақдим этди. Бу маълумотларни ушбу электр асбобларни коронавирус инфекциясининг оғир шаклларини даволаш учун Миллий Палата томонидан юбориладиган касалхоналар мутахассислари томонидан олиб, ўрганилиши мумкин. Албатта, бу ўзбекистонлик мутахассислар ўртасида ушбу инновацион усул ҳақида билимларни кенг тарқатиш учун хизмат қилади”, дейилади Миллий палата матбуот хизмати хабарида.

Қўшимча қилинишича, ўпка касалликларини даволаш учун электр мосламаси КТЭА-ТТS Treatment Device Хитойнинг “Beijing Shenzhou Hanfang Medical Technology Co. Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.

Беморларни даволашда КТЭА-дан амалий фойдаланиш билан бир қаторда, ушбу ҳамкорлик Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимига янгиликларни олиб кириш, коронавирус инфекциясига қарши курашда ўзбекистонлик ва хитойлик шифокорлар ўртасида тажриба алмашишни кенгайтиришга имкон беради.

Равшан Изамовнинг сўзларига кўра, Чен Хинпинг билан WeChat ижтимоий тармоғида махсус гуруҳлар ташкил этиш орқали онлайн-консултацияларни ташкил этиш имконияти тўғрисида келишувга эришилган. Бу хитойлик шифокорларга бугунги кунда COVID-19 билан оғриган беморларни даволашда устувор бўлган КТЭА ускунасидан самарали фойдаланишда амалий ёрдам кўрсатишга имкон беради.

Facebook Comments