Бугун, 15-март куни Ўзбекистонда қайд этилган коронавирус билан касалланганлик бўйича илк ҳолат ортидан бир қатор оммавий жараёнлар, тадбирлар, кун тартиблари бекор қилинди ва таълим муассасалари ёпилди.

Маълум қилинишича, 16-мартдан эътиборан Ўзбекистондаги барча футбол учрашувлари бекор қилинди. Aлоҳида топшириқсиз ҳеч қандай футбол учрашувлари ўтказилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 15-март, якшанба куни, коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги бемор 14-март куни Республика Вирусология илмий-тадқиқот институти клиникасига COVID-19 коронавирус инфекциясида гумон қилиниб, ётқизилгани ҳақида хабар берди.

Facebook Comments