Ўзбекистонда янги футбол жамоаси ташкил қилинади. Бу ҳақда ЎФA матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2024-йил Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларига пухта ҳозирлик олиб бориш мақсадида Олимпия терма жамоасига номзод футболчилардан ташкил етиладиган “Олимпик 24” футбол жамоаси тузилади. Жамоа мамлакат чемпионатининг Биринчи лига мусобақасида иштирок етади.

Хабарингиз бор, Любинко Друлович бошчилик қилган Ўзбекистон У-23 терма жамоаси Токио-2020 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга кирита олмади. Эндиликда навбатдаги Олимпия ўйинлари ҳақида ҳозирданоқ ўйлаш ҳамда пухта режа асосида тайёргарлик жараёнини имкон қадар эртароқ бошлаш талаб етилади.

Шу мақсадда Ўзбекистон футбол ассоциациясида Миллий Олимпия Қўмитаси раҳбарияти ҳамда ЎФA Мураббийлар кенгаши аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда 2024-йили Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок етиши мумкин бўлган ёш тоифасига ҳозирданоқ жиддий еътибор қаратиш лозим экани, 2001 ва 2002-йилда таваллуд топган футболчилардан иборат терма жамоа учун комплекс-тайёргарлик режаси ишлаб чиқиш масалалари муҳокама етилди.

Ўзбекистонда янги футбол жамоаси очилади

Режага кўра, 2024-йил Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларига пухта ҳозирлик олиб бориш мақсадида Олимпия терма жамоасига номзод футболчилардан ташкил етиладиган “Олимпик 24” футбол жамоаси тузилади. Янги жамоа мамлакат чемпионатининг Биринчи лига мусобақасида иштирок етади.

“Олимпик 24” жамоаси 2001 ва 2002-йилда таваллуд топган футболчилар асосида шакллантирилади. Бу ёшдаги асосий футболчилар ўз клублари билан профессионал шартномага эга бўлади. “Олимпик 24” сафида еса улар рақобат муҳитини оширишади ва мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиб боришлари мумкин бўлади.

“Олимпик” жамоасининг чемпионатдаги асосий мақсади – футболчиларни шакллантириш, янги номларни кашф қилиш, ёш истеъдодларга зарур ўйин амалиётини тақдим етишдан иборат бўлади.

Aйнан 2001 ва 2002-йилда таваллуд топган футболчилар 2024 йилги Олимпиада ўйинларида иштирок етишлари мумкин. Улар 2024-йилда бўлиб ўтадиган У-23 Осиё чемпионати мусобақасини муваффақиятли босиб ўта олса, Ўзбекистон тарихида илк бор Олимпиада йўлланмаси қўлга киритилади.

Facebook Comments