Андижон ва Наманган вилоятида 24 апрель, жума куни, жами 19 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Наманган вилоятида 14 нафар, Андижон вилоятида эса 5 нафар бемор буткул соғайган бўлиб, улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилган.

Наманганда соғайганларнинг 4 нафари эркак, 10 нафари аёллар бўлиб, барчаси Наманган вилоятидан. Андижонда дарддан фориғ бўлганларнинг 5 нафари ҳам аёллар бўлиб, барчаси ушбу вилоятдан.

Иккита вилоятдан жами 19 нафар бемор коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Улар орасида энг ёши каттаси 79 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

Facebook Comments