Адвокатлар палатаси раиси Олим Эрназаров куни кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида мазкур соҳадаги асосий муаммолар масаласига тўхталди.

Эрназаровнинг айтишича, юридик университетларнинг барча битирувчиларига адвокатлик лицензияси берилиши керак. Адвокатлар палатаси раҳбарининг сўзларига қараганда, мазкур соҳада ёш кадрлар ҳаддан ташқари кам.

“Соҳада 11 йилдан бери ёш кадрлар мавжуд эмас. Ўзбекистонда 30 ёшгача бўлган юристлар сони – атиги 62 та. Ҳар 8400 фуқарога битта адвокат тўғри келади. Биз бутун дунё рейтингидаги охирги ўринлардамиз. Буни тўғирлаш керак” деди Эрназаров.