Самарқандда икки ҳайдовчининг даханаки жанги охир-оқибат жиддий муштлашувга айланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Оқдарё тумани Ойтамғали МФЙ да яшовчи, 1996 й.т Ў.С. ўзига тегишли бўлган “Damas” автомашинасида Лойиш шаҳарчаси йўналишида ҳаракатланиб бораётган вақтида унинг билан бир йўналишда орқада ҳаракатланиб келаётган «Cобалт» автомашинаси ҳайдовчиси унга қўли билан тўхташ ишорасини қилади.

Ў.С. автомашинасини тўхтатганда “Cobalt” ҳайдовчиси Оқдарё тумани Янгиобод МФЙ да яшовчи, 1972 й.т Н.Ж. унга “йўлга қараб ҳайдасанг бўлмайдими, йўл белгисини билмайсанми”, – деб бақириб ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб юз қисмига қўли билан муштлаб, юз сохасига боши билан уриб тан жарохати етказади.

RSTEIАMSFининг ҳулосасига кўра, фуқаро Ў.С.нинг танасида, яъни бурун сохасида қонталаш, бурун суягининг синиши каби жароҳатлар аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

“Ҳурматли ҳайдовчилар йўлларда ҳаракатланганда интизомга қатъий амал қилайлик зеро “йўл интизомни ёқтиради”, дейилади Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида.

Facebook Comments