20 йилдаги энг йирик янгиланиш: уйингизда Wi-Fi энди 5G тезлигида ишлайди!

АҚШнинг Алоқа федерал комиссияси 6 гигагерцлик частотали диапазондан лицензиясиз фойдаланиш имкониятини очди. Энди уни уй роутерларида 2,4 ва 5 ГГц.лик частоталар билан бирга қўлланиши мумкин.

Шу йилнинг охирларига бориб, яъни бизнесда ҳам янги диапазонни қўллашга рухсат берилганидан сўнг унда ишловчи янги авлод маршрутизатор (роутер)лар тақдим этила бошлайди. Янги частота интернетга янада тезкор ва хавфсиз уланиш имконини берадиган бўлади. Уни қўллаб-қувватлайдиган қурилмалар эса Wi-Fi 6E маркировкаси билан белгиланади.

“Бу – Wi-Fi частоталари спектри бўйича кейинги 20 йил мобайнидаги энг йирик янгиланишдир”, дея таъкидлайди Wi-Fi Alliance маркетинг бўйича директори Кевин Робинсон.

Wi-Fi 6E технологияси – даражасига кўра 5G технологияси билан баравар янги инновациядир. Янги уланиш стандарти – 802.11be катта ҳажмларда маълумотлар алмашиш, шунингдек, янада мукаммал “ақлли уй” инфратузилмасини созлаш имконини беради. Радиотўлқинлар полосасининг жиддий кенгайтирилиши эса кўп-хонадонли уйларда янада сифатли уланишни таъминлайди. Тўғри, бунинг учун ҳозирги роутерларимиз тўғри келмайди, балки Wi-Fi 6E маркировкаси билан чиқадиган янги авлод маршрутизаторларидан олишимиз керак бўлади.

Facebook Comments