Эроннинг Туркия билан чегарасида содир бўлган зилзила оқибатида камида 25 киши жароҳат олди.

Маълумотларга қараганда, жабрланганларда синиш жароҳатлари кузатилган. Ғарбий Озарбайжон вилояти масъуллари Котур тумани қишлоқларида уйларнинг қисман ёки тўлиқ вайрон бўлганлигини маълум қилган.

Европа Ўрта Ер денгизи сейсмологик марказининг қайд этишича, Эрон ва Туркия чегарасидаги ҳудудда 5,7 магнитудали зилзила содир бўлган. Зилзила маркази Эроннинг Табриз шаҳридан 141 километр ғарбда ва Туркиянинг Озалп шаҳридан 71 километр жануби-шарқда жойлашган. Силкинишлар ўчоғи 5 километр чуқурликда эканлиги айтилмоқда.

Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу мамлакат шарқида камида етти кишининг ҳалок бўлганини маълум қилган.