“Россия Сегодня” РТ каналининг бош муҳаррири Маргарита Симоняннинг маълум қилишича, Туркиянинг Анқара шаҳрида номаълум шахслар ватанга хиёнат қилишда айблаб, “Sputnik Turkiya” нашрида фаолият кўрсатадиган уч ходимининг уйига бостириб кирган.

Улар таҳдид қилдилар ва журналистларга қараб Ватан хоинлари деб бақиришди, чунки улар Россия учун ишлайди, деб ёзади Симонян ўзининг Твиттер саҳифасида.

“Sputnik Turkiya”  сайтида айтилишича ҳодиса Тошкент вақти билан 00:30-01.00 атрофида содир бўлган.

Уюшган гуруҳ миллатчилик шиорлари, ҳақоратлар ва таҳдидлар орқали уйга бостириб киришга ҳаракат қилишди. Ҳаттоулар эшикларни бузишга ҳам ҳаракат қилишган, дейилади хабарда.

Тажовузга учраган ходимларнинг сўзларига кўра, улар гуруҳларга бўлинган бўлиб ҳар бир гуруҳда камида ўн киши бўлган. Улар полиция келишидан олдин яширинишга улгурган. Журналистлар ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Вазиятни шарҳлаган Симонян полициянинг реакцияси қандай бўлиши қизиқлигини таъкидлаган. У, шунингдек, тажовузкорлар ходимларнинг уй манзилларини қандай билишганига қизиқаётганини ёзиб қолдирган.

Facebook Comments