Туркия Эрон билан чегарани эҳтиёт чораси сифатида ёпишга қарор қилди. Қарор Эронда коронавирус юқишининг 43 та ҳолати қайд этилгандан сўнг қабул қилинган.

Хабарда ёзилишича, турк-эрон чегарасидаги Капикўй ва Эсендера назорат-ўтказиш пунклари ёпилган. Ушбу чоралар Туркия шарқидаги Ван вилоятига Наврўз айёми арафасида Эрондан келаётган сайёҳлар кўпайиши сабаб қабул қилинган.

Эронда коронавирус тарқалиши сабаб мамлакатнинг қатор ҳудудларида таълим муассасалари ёпилган ҳамда маданият тадбирлари бекор қилинган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда коронавирус юқтиришнинг 43 та ҳолати қайд этилган. Ундан вафот этганлар 8 кишини ташкил этади. Аввалроқ Ироқ, Покистон, Туркманистон ҳам Эрон билан чегараларни ёпишган эди.

Facebook Comments