Тошкентда ака-сингил пиёниста ота-онасидан қочиб кетди. Бу ҳақда ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, жорий йилнинг 16 февраль куни соат 4:25 атрофида Миробод туман ИИБ навбатчи қисмига икки нафар вояга етмаган фарзандини излаётган 36 ёшли Евгений А. мурожаат қилган.

Эркак 15 февраль куни соат 8:00 да 11 ёшли ўғли ва 8 ёшли қизи уйдан номаълум йўналишда чиқиб кетганлари ва ортга қайтмаганлари ҳақида хабар берган эди. Тезкор ҳаракатлар натижасида болалар уйга қайтарилган.

Кейин эса болаларнинг уйдан атайин қочиб кетганлари, қўшни уй томи остига беркинганлари, бунга сабаб бўлган нарса ота-оналарининг спиртли ичимликларга муккасидан кетгани маълум бўлган.

Ҳодиса юзасидан қўшнилар ёрдамида суриштирув ишлари олиб борилган.

Айни вақтда пиёниста жуфтликни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш учун керакли ҳужжатлар тўплами тайёрланмоқда. Суд болаларнинг келгусидаги тақдири ҳақида қарор қабул қилгунига қадар улар вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.