Қисқа видеолар иловаси саналмиш TikTok бир неча бор танқидга дучор бўлгандан кейин ўсмирлар учун маълум чекловлар киритиши ҳақида хабар берди.

TikTok платформаси ота-оналарга ўз фарзандларини иловадан қандай фойдаланаётганларини яхшироқ назорат қилиш учун ёрдам берадиган янги функциялар тўпламини тақдим қилиши очиқланди. Ушбу функциялар келгуси ҳафталар ичида ишга тушиши кутилмоқда.

Янги бошқарув элементлари орасида ўсмирлар учун иловадан фойдаланиш вақтини бошқариш, чекланган режим ва тўғридан-тўғри хабарларни кузатиш имкониятлари мавжуд бўлади.

“Экранни бошқариш” функцияси орқали эса ота-оналар ўз фарзандларига иловадан фойдаланиш вақтини белгилаб беришлари мумкин.

Бундан ташқари, Tik Tok 16 ёшгача бўлган барча рўйхатдан ўтган ўсмирлар учун тўғридан-тўғри хабарларни автоматик равишда ўчириб қўяди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Reddit томонидан TikTok хавфли илова дея таърифланганди.​

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.