Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи 30 ёшли эркак фарзандларини кўрсатишдан бош тортгани учун собиқ рафиқасини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари хабар берган.

Эркак ҳодиса куни собиқ рафиқасининг уйига маст ҳолатда келган. Айнан шу сабабли ҳам аёл болаларини собиқ эри билан кўриштиришдан бош тортган. Эркак рад жавобини олгандан кейин, жаҳл отига миниб, собиқ аёлини пичоқлаган.

Аёлнинг отаси қизини қутқаришга ҳаракат қилган вақти эркак унга ҳам пичоқ урган. Ҳодиса оқибатида аёл ва унинг отаси шифохонага олиб кетилган. Шифокорлар томонидан керакли ёрдам кўрсатилганига қарамай, аёл касалхонада вафот этган, эркак эса қўлга олинган. Айни вақтда ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган.