Беморлар соғайиб чиқаётган ҳудудлар қаторига Самарқанд ҳам қўшилди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Андижон, Бухоро, Фарғона, Наманган, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятлари сафига эндиликда Самарқанд вилояти ҳам қўшилди. Айни пайтда Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 4 нафар бемор буткул соғайган.

Соғайганларнинг барчаси ушбу инфекцияга чалинганлар билан яқин мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 2 нафари эркак, 2 нафари эса вояга етмаган бола, барчаси Самарқанд вилоятидан. Сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатди.

Шундай қилиб, бугун, 24 апрель куни 60 нафар бемор буткул соғайди, айни пайтда Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 621 нафарга етди. Касалланганлар эса 1778 нафарни ташкил этмоқда.

15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг 8 нафари вафот этди. Хорижда 73 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган (энг кўпи — 42 нафари — Россияда), уларнинг 6 нафари вафот этган. Хусусан, 4 нафари АҚШда 1 нафари Россиянинг Воронеж шаҳрида.

Facebook Comments