Испаниянинг “Реал Мадрид” футбол клуби жамғармаси 2020 йил сентябрда Тошкент ва Самарқандда 2 та хусусий спорт мактабини очади.

Гап нимада?

27 феврал куни “Реал” жамғармаси вице-президенти Энрике Санчес, “Реал” элчиси Сантяго Солари “Сантяго Бернабеу”да Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Жаҳонгир Ғаниев ва Ел Голазо МЧЖ бош директори Зокиржон Холиқов билан учрашган.

Хабарга кўра, мактаб очиш ҳақидаги шартнома имзоланган. Келишувга кўра, спорт мактаблари Самарқанддаги 59 ва Тошкентдаги 281-мактабларда ташкил етилади. Ҳозирча бу мактабларга 300 ўқувчини қамраб олиш кўзда тутилган.

Бу спорт мактабларида ўқувчилар ва мураббийларга ўқув қўлланмалари берилади, тажриба оширишлари учун стажировкалар ташкил қилинади. Хорижий мураббийлар ва ўйинчилар болалар учун мастер-класслар ўтади.

Facebook Comments