Коронавирус пандемияси Европага, хусусан, футболга тузатиб бўлмайдиган зарба берди.
Коронавирус сабаб, Евро-2020 мусобақаси ўтказилиши сўроқ остида қолаётганди. Бугун, 17 март куни УЕФA миллий ассоциациялар иштирокида мавсум тақвими билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиш юзасидан видеоконференсия ўтказди.
Шундай қилиб, УЕФA Евро-2020 турнирини 2021 йилга қолдиришга қарор қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.
Маълумот ўрнида, Европа чемпионати жаҳон чемпионати каби ҳар 4 йилда бир маротаба ўтказиб келинади.
Ушбу мусобақа сўнгги бор 2016 йил Францияда бўлиб ўтганди. Ўшанда мусобақанинг финал босқичида Португалия Франция терма жамоасига қарши баҳс олиб борган ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихида илк маротаба Европа чемпиони, деган номга сазовор бўлганди.