Россиянинг Пекиндаги элчихонаси маълум қилишича, 29 февраль куни “Аэрофлот” SU204  Москва-Пекин рейсида COVID-19  билан касалланган деб гумон қилинган йўловчи аниқланди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда.

“29 февраль куни эрталаб Пекин авиа ширкатига қарашли «Аэрофлот» авиакомпаниясининг Москвадан СУ204 рейси билан учаётган самолёти бортида янги турдаги CОВИД-19 коронавируси билан касаллангани гумон қилинган бемор аниқланди”, дейилади хабарда.

Россия элчихонаси ушбу йўловчи чет эл фуқароси эканлиги ва у Эрондан Москвадаги “Шереметево” аэропорти орқали Пекинга йўл олаётганига аниқлик киритган.

Таъкидланишича, самолёт йўловчилари ва экипажлари тиббий диагностика учун махсус муассасага етказилган.

Facebook Comments